ҲАР БИР ХОНАДОН УЧУН БАХТ БЕЗАГИ…
Мафтуна Эшбекова “Маданият” маҳалласига келин бўлиб тушганига икки йилдан ошди. Уч хўжалик бир ҳовлида яшаётгани ва эру-хотин доимий иш ўрнига эгамаслиги учун “Аёллар дафтари”нинг иккинчи навбатида рўйхатга олиниб, хонадонида тадбиркорлик бошлаши учун субсидия ажратилган эди. Хамир қориш аппарати, совитгич ва электр печи олиниб, қандолатчилик йўналишида иш бошлади. Энг аввал икки дона бисквит торт пишириб мижозга таклиф қилди. Қарабсизки, ўтган 3 ой муддатда ҳар куни 10 донадан кам торт пиширмаяпти. Даромад ҳам шунга яраша. Маҳаллада “тортчи келинойи” деб чақиришни бошлашди. Ишсиз бўлган Мафтуна тадбиркорлиги туфайли ўз ишлаб чиқаришида бир иш ўрни яратди ва қўшни қизни ишга қабул қилди.
Озода Мамадалиева