Click to listen highlighted text!

ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши Гулистон туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила бекалари, пиру-бадавлат онахонларни байрам билан қутлади.
“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” тадбирлари вилоятимизда кенг қулоч ёзди. Байрам тадбирларида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган опа-сингиллар, фаол ва фахрий, пиру-бадавлатлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож оила бекалари ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар иштироки таъмин бўлаётир. Касаба уюшмаларининг вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов Гулистон тумани маҳалларида бўлиб, хонадонларга байрам шукуҳини улашди.
Туманнинг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ольга Рудакова эътибордан қувонганини такрор-такрор изхор этди.
Байрам шодлик сабабчисидир. Хонадонимга табриклашгани келиб, қўлимга гул ва ҳадя тутиб байрамни чинакам ҳис қилишимга кўмак беришди. Севинчимдан ёшардим, гўё. Ҳар йили яқинлар, танишлардан байрам табриги эшитганман. Бу йил вилоят вакили, ташкилот раҳбариларининг келиб алоҳида қутлаши мен учун кутилмаган бўлди. Эътибор барчага баробар кўрсатилмоқда. Буни узоқ вақт бахтиёрлик билан эслаб юраман.
Ольга опа сингари самимий сўзларини айтганлар кўп бўлди. Ёниқ кўзлар, кўнгил таскини, ишонч чироқлари порлашида вилоят касаба уюшмалари фаоллари ҳам ҳисса қўшаётир.

Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!