Click to listen highlighted text!

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

“BOYOVUT AGRO TEXNO KLASTER” MCHJ да жамият ва бошланғич касаба уюшмаси ўртасида 2020- 2022- йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларига мувофиқ бажарилган ишлар кўлами кенг. Бу ҳақда умумий жамоа йиғилишида ҳисобот берилди.
Ушбу корхонада касаба уюшмаси тузилганига кўп бўлгани йўқ. Шундай бўлишига қарамай, касаба уюшмасининг уставида белгиланган вазифалар амалга оширилаётир. Ҳар бир ишловчи ходимга “Меҳнат кодекси”да белгиланган иш ва дам олиш вақтлари, меҳнат таътиллари, меҳнат шартномалари тузиш ва бекор қилиш тартиблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Иш берувчи ва касабақўм раиси ҳисоботлари тингланди ва йиғилиш қатнашчиларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши юзасидан таклифлари эшитилди.
Муҳокамада фаолиятга қониқарли баҳо берилди ва қабул қилинадиган янги шамоа шартномасига қўшимчалар киритиш белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!