“SIRDARYO IES” АЖ МЕҲНАТ ЖАМОАСИНИНГ ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИ 2021 ЙИЛДА БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022 йил 30 март куни “Sirdaryo IES” АЖ меҳнат жамоасининг Жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши тўғрисида конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда, иш берувчи томонидан корхона Бош директори Б.Нурдинов ва Касаба уюшма қўмитаси раиси К.Мусаеваларнинг ҳисоботи тингланди.
Ушбу конференцияда жамоа шартномасининг барча бўлим ва бандлари бажарилганлиги ҳақида айтиб ўтилди ҳамда келгусида режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Меҳнат жамоаси конференциясида, Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Респубика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашидан ҳам вакиллар иштирок этишди.
Бу ҳақда Сирдарё вилоятидаги Сирдарё телеканалининг “Diyor yangiliklari” кўрсатувида маҳсус лавҳа эфирга узатилди.
видео лавха ҳаволаси https://t.me/c/1362609959/1870