Click to listen highlighted text!

САЙЁР ҚАБУЛ НАТИЖАЛАРИ.

2022 йил 30 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликдаги 2022 йилда давомида жойларда ўтказилиши белгиланган фуқароларни сайёр қабул қилиш жадвалига асосан Оқолтин туманида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги Минтақавий вакили Ш.Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ш.Умаралиева ҳамда Оқолтин тумани махалла бўлими бошлиғи А.Ибодуллаев билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида туманда яшаётган жами 13 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 10 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 нафарини, жумладан: Оқолтин тумани, Бўстон МФЙ, Нафосат кўчаси 15 уй, 2-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳусниддин Тожиддинов, Бўстон МФЙ да ҳарбий йўриқчи вазифасида ишлаб, унинг билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, лекин унга икки йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат этди, тегишли ташкилот раҳбарлари билан боғланиб, ушбу фуқарога икки йиллик фойдаланилмаган таътиллари учун пуллик компенсация тўлаб бериладиган бўлди, Оқолтин тумани, Кўркам Диёр МФЙ, Интилиш кўчаси 7 уй, 1 хонадонда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Рохила Каримова соғлиғидан шикоят қилиб, даволаниши учун моддий ёрдам берилишини сўради, Р.Каримовага соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам пули ажратилиши кўзда тутилди, Оқолтин тумани, Саҳоват МФЙ, Янгиобод кўчаси 33-а уйда ижарада яшовчи Севара Худойбердиевага талаби бўйича вояга етмаган, бош мия касаллиги билан касалланган фарзандини туман МТЭКга юборилиб, унга ногиронлик гуруҳи белгилаш учун амалий ёрдам берилиши келишиб олинди.

ЎКУФнинг Сирдарё вилоят
Кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!