САЁХАТДАГИ ЗИЁРАТЛАР
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган, илғор, ташаббускор ишчи-ходимлардан 90 нафарининг тарихий Урганч ва Хива шаҳарлари бўйлаб саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида Сирдарёликлар Ичан қалъадаги музейлар, ноёб экспонатлар билан танишдилар. Жумладан, Муҳаммад Аминхон мадарасаси ҳақидаги ҳикоя кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
– Ичан қалъани айланар эканмиз Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурдирилган мадраса эканлиги, мазкур 2 қаватли мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етиши, тарихий маълумотларга асосан 130 ҳужрадан иборат бўлган ушбу масканда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олгани тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдик, – дейди маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходими Алишер Икматов. – Бу ерларга бир бор ташриф буюрган киши яна қайтиб келиб томоша қилишни хохлайвераркан.
Саёхатлар якунига етгач Сирдарёликлар бир олам таасуротлар билан уйларига қайтишди.
Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими