Click to listen highlighted text!

“Zomin” болалар оромгоҳида “Касблар фестивали” бўлиб ўтди

Ўқувчиларнинг бирор бир касб ёки ҳунарга қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, уларнинг келажакда муносиб касб эгаси бўлишларига кўмаклашиш мақсадида “Zomin” болалар оромгоҳида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Касблар фестивали” ўтказилди.
Оромгоҳ янги очилган кундан бошлаб бу ерда болаларни касбга йўналтириш бўйича турли тўгараклар фаолият олиб бормоқда.
Тўгаракларнинг асосий мақсади болажонларнинг касблар ҳақидаги фикрларини кенгайтириш, уларни қобилият ва имкониятларини амалиётда қўллашга ўргатишдан иборатдир.
Қизғин, муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтказилган тадбир сўнггида энг қобилиятли ўқувчилар ҳамкор ташкилотларнинг сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!