Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ ЭЪТИБОРИДА.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими билан хамкорликда таълим муассасаларида ишловчи 100 нафар илғор ходимлар ҳамда ёш мутахассислардан иборат вакиллар иштирокида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан Гулистон шаҳрида тизимда меҳнат қилаётган пенсия ёшига етган устозларни касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаш ҳамда биринчи марта ишга кирган ёш мутахассисларни аъзоликка қабул қилиш тадбири ўтказилди. Тадбирда Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими мудири С.Артиков ва ХТБ мутахассислари, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Ф.Таштановлар иштирок этди. Ушбу тадбирда маърузага чиққан С.Артиков, Б.Шамагдиева, С.Ахмедов, Н.Рустамовалар томонидан Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий, спорт ва маданий соҳада қўлга киритаётган ютуқлари, таълим тизимида олиб бораётган туб ислоҳотлари самараси, шунингдек Гулистон шаҳар халқ таълими тизимида 2021-2022 ўқув йилида эришилган натижалар, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчилари”, фан олимпиадаларида шаҳримизнинг Республикада қайд этган ўринлари сарҳисоб ва мухокама қилиниб янги ўқув йилидаги вазифалар хақида тўхталиб ўтилди. Мазкур тадбирда муассасаларда ишловчи 55 ёшга кираётган 20 нафар аёллар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек тадбир давомида бу йил олий таълим даргоҳларини битириб умумтаълим мактабларига биринчи бор ишга қабул қилинаётган 24 нафар ўқитувчи ходимлар касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши ҳизматига олинииб, ёш мутахассислар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аъзолик билети билан таъминланди. Мамлакатимизнинг, ҳусусан мамлакатимизнинг устозларга ва ёшларга бераётган эътибори самарасини яъни устоз-мураббийлар тарбиялаётган ёшларимизнинг эгаллаб бораётган марраларидан бохабар бўлиш орқали барчанинг кўнглида миллий ифтихор туйғуси янада мустаҳкамланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!