Click to listen highlighted text!

ЭНГ ЯХШИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгашида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев ғолибларни эътироф этиш ва мукофотлаш давомида сўзга чиқди. Маърузачи ўз нутқи давомида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”, унинг натижасида аниқланган муаммолар тизимли ечим топиши билан оилаларга қувонч улашилгани ҳақида сўз юритди.
Гулистон шаҳар “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги вилоят перенетал маркази раҳбари Ханифа Содиқова кўплаб хотин-қизларни ишли қилиб “Энг намунали иш берувчи” номинациясида ғолиб деб топилди.
“Энг яхши сектор раҳбари” номинациясида Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимқулов, “Энг яхши маҳалла раиси” Сирдарё туманидаги “Бахмал” мфй раиси Элдор Раҳимовга насиб этди.
Мирзаобод туманидаги “Нурафшон” мфй хотин –қизлар фаоли Манида Андақулова “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” номинацияси ғолиби бўлди.
Боёвут тумани “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғини Ғуломжон Ишқўзиев “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, Ширин шаҳар “М.Улуғбек” мфйлик Шахзод Тожиқулов “Энг яхши ёшлар етакчиси” йўналишида 1-ўринларни эгаллашди.
Шунингдек, барча номинациялар бўйича 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари диплом ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Ғолиблар республика босқичида иштирок этиши учун ҳужжатлари тақдим этилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!