Click to listen highlighted text!

ПАХТА ТЕРИМИ:ТЕРИМЧИЛАРДА НИМА ГАП?

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тегишли ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда тузилган Миллий мониторинг гуруҳи аъзолари Сирдарё вилоятида кунлик мониторинг олиб бораётир. Бунда улар 2022 йил пахта ҳосилини териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати ҳолатларини аниқлаш юзасидан кузатув ишлари амалга оширади.
Федерация Кенгаши раҳбарияти томонидан мобил алоқаси орқали берилган тезкор манзилли координатларга асосан гуруҳ аъзолари белгиланган ҳудудларда бўлиб ўрганиш ўтказмоқда. Хусусан, Сайхунобод тумани, Мустақиллик маҳалла манзилидаги “Политех Сирдарё” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери даласида мониторинг олиб борилди.
Иш бошқарувчи Икром Кушиевдан 47 гектар майдонда пахта етиштирилгани, айни пайтда дала майдонида маҳалла аҳолисидан шаклланган 80 нафар теримчи ихтиёрий равишда пахта тераётганини аниқлаштирдик.
Мониторинг жараёнида болалар ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади.
Туманнинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Абдусаттор” фермер хўжалиги даласида Сурхондарё вилояти аҳолисидан шаклланган теримчилар ҳосилни йиғиштиришмоқда.
-Сурхондарёдан 290 нафар теримчи ихтиёрий равишда пахта теришга келган, -дейди отряд раҳбари Холбека Мусаева. – Бу ерда ётоқ шароитлари барча бирламчи эҳтиёж талабларига жавоб беради. 3 маҳал иссиқ овқат, тиббиёт хизматлари амалга оширилмоқда. Энг муҳими, терим пуллари нақд шаклда тўлаб берилмоқда.
Мониторинг жараёнларида болалар ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади.

Абдукамол ҲАКИМОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерациясининг Сирдарё вилоят
Кенгаши меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!