Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТИ ФИДОЙИЛИК…

Сирдарё вилоят Давлат солиқ органлари бирлашган касаба уюшмаси раиси Тўлғоной Ортиқова билан тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳамкорлигида 11 ноябрь «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан барча шахар ва туман солиқ инспециялари касаба уюшмаси фаоллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё Кенгаши раиси Ботир Усмонов ва ўринбосари Алишер Тожиев иштирок этди.
Шоир Ҳаёт Шодмон ўқиган шеърлар байрам кайфиятини кўтарди.
-Касаба уюшмасида фаолият бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, -дейди Тўлғоной Ортиқова. –Ишлаш давомида касабақўм раисида бўлиши лозим бўлган сифатларни ўзлаштириб бормоқдаман. Касаба уюшмаси раисининг иши айримлар ўйлаганидек кам ва енгил эмас. Тизимда ишловчи борки қайноқ меҳнат жараёнида. Меҳнати фидойилик бўлган ходимлар учун касб байрами куни белгиланиши ва ҳар йили юқори кайфиятда нишонланиши тўғри бўлади.
Сўзга чиққанлар йил давомида аъзоларнинг дам олиши, саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилгна ишларни эътироф этишди. Хусусан,ўтган вақт давомида Хива ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди. Ёзги таътил вақтида фарзандлари учун болалар оромгоҳига 15 та йўлланма, мамлакатимизнинг турли сиҳатгоҳларида саломатликларини тиклаш мақсадида ходимлар учун 10 та ва уларнинг оила аъзоларига 7 та йўлланмалар харид қилинди.
Шу куни ташкилот касаба уюшмаси фаолларига эсдалик совғалари берилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!