ШАФФОЛИК, ОШКОРАЛИК ВА ОЧИҚЛИК РУҲИДА
Шу кунларда Сирдарё вилоятидаги Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман (шахар) бўлинмалари кенгашларида туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари ўртасида 2021-2023 йиллар учун қабул қилинган тармоқ (ҳудудий) Келишув бандларининг 2022 йилдаги ижросига бағишланган қўшма йиғилишлари ўтказилмоқда.
Мазкур тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», ”Касаба уюшмалари тўғрисида”, ”Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги шартлар таълим тизимдаги барча ходимларнинг ижтимоий – иқтисодий ҳуқуқлари ва имтиёзларининг энг қуйи даражасини кафолатлаши билан ҳам аҳамиятлидир.
Тармоқнинг Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 31 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари 1 минг 480 нафар касаба уюшма аъзосини ўз сафига бириктирган бўлиб, 18 та умумтаълим мактаби, 10 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, туман халқ таълими ва туман мактабгача таълим бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.
Туман халқ таълими бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши ўртасида 2021-2023 йиллар учун қабул қилинган тармоқ (ҳудудий) Келишув бандларининг 2022 йилдаги ижросига бағишланган йиғилишида туман халқ таълими бўлими мудири Одилжон Гаймназаров ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раисининг ҳисоботлари тингланди.
Музокорларда сўзга чиққан туман халқ таълими бўлими шўба раҳбари Аҳмад Шодмонов, 5-мактаб директори Моҳира Каримова, туман бўлинмаси кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари Соҳиба Жабборова ҳамда Баҳтиёр Турдибековлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрларини билдириб, ўтган йилги фаолият ижросини қониқарли деб топиш тўғрисида ўз таклифларини киритдилар. Таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, қатнашчиларга тармоқ (ҳудудий) келишувининг 2022 йилдаги ижроси юзасидан текширув маълумотнома – далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Касаба уюшма аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг спорт, саёҳатга бўлган қизиқишлари, саломатликларини тиклаш йўналишларида амалга оширилган ишлар рақамларда кўрсатилди.
Чунончи, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида 390 нафар ходимнинг Тошкент, Самарқанд ва Хива шахарларига саёҳатлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги Фамони асосида туман халқ тизимида рейтинг кўрстакичлари бўйича энг юқори натижаларга эришган 15 нафар таълим ходими касаба уюшмаси ва ижтимоий суғурта бюдети маблағларидан “Янгиер“ санаторийсига бепул йўлланма ажратилган.
Шаффофлик, ошкоралик ва очиқлик руҳида ўтказилган Келишув муҳокамасида тарафларнинг самарали ҳамкорлик олиб борилганлиги эътироф этилди.
Раҳмат БИЛОЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман
кенгаши раиси