Click to listen highlighted text!

«СОҒЛОМ ТАНДА-СИФАТЛИ ТАЪЛИМ» ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг қўшма қарорлари асосида «Беш ташабус олимпиадаси» доирасида юртимизда Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Гулистон шахрида 2023 йил 4 март куни ўтказилган “Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақасида шахримизнинг 4 та сектори ҳудудида жойлашган 18 та умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи 406 нафар ўқитувчилар спортнинг бешта тури бўйича спортнинг минифутбол (эркаклар), волейбол (аёллар), стол тенниси (эркак ва аёллар), шахмат (эркак ва аёллар) ва шашка (эркак ва аёллар) турларидан беллашдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида Гулистон шахар халқ таълими бўлими мудири С.Артиков, шахар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Х.Байзаков, , болалар-ўсмирлар спорт мактаби оммавий тадбирлар буйича методисти А.Шомуродов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Ф.Таштанов ва мутасадди раҳбарлар иштирок этишиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди.
Мусобақа якунида спортнинг 5 та тури бўйича 4 та секторлардан 1,2,3- ўринлар ғолиблари аникланди.
1-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 17-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 15-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат бўйича 17-мактаб ўқитувчиси Ибрагимов Рустам, шашка тури бўйича 15-мактаб ўқитувчиси Бурибоев Тилак, стол тенниси бўйича 6-мактаб ўқитувчиси Келдашев Ғайратлар ҳудуд ғолиби бўлишди, аёллар ўртасида Шахмат туридан 15-мактаб ўқитувчиси Абдурахмонова Азиза, шашка туридан 11-мактаб ўқитувчиси Рўзиқулова Мўътабар, стол тенниси бўйича 15-мактаб ўқитувчиси Абляева Решиделар ғолиб бўлишди.
2-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 2-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 18-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат ва шашка ҳамда стол тенниси бўйича ҳам 18-мактаб ўқитувчилари Йўлчибоев Озодбек, Музаффаров Хусан, Мирзажонов Акмаллар ҳудуд ғолиби бўлишди. Аёллар ўртасида Шахмат туридан 18-мактаб ўқитувчиси Абдуалиева Махсуна, шашка ва стол тенниси туридан 12-мактаб ўқитувчилари Маматқулова Сурайё, Абдусатторова Шахноза сектор ғолиби бўлишди.
3-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 7-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 9-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат бўйича 5-мактаб ўқитувчиси Бектемиров Жўрабек, шашка тури бўйича 7-мактаб ўқитувчиси Хасанов Азиз, стол тенниси бўйича 5-мактаб ўқитувчиси Рўзибоев Набилар ҳудуд ғолиби бўлишди, аёллар ўртасида Шахмат туридан 8-мактаб ўқитувчиси Бердибекова Наргиза, шашка туридан 5-мактаб ўқитувчиси Маматқулова Матлуба, стол тенниси бўйича 8-мактаб ўқитувчиси Умарова Албина ғолиб бўлишди.
4-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол ва волейбол тури бўйича 1-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида шахмат бўйича 10-мактаб ўқитувчиси Ахмедов Дилшод, шашка тури бўйича 1-мактаб ўқитувчиси Махмирзаев Рамил, стол тенниси бўйича 14-мактаб ўқитувчиси Низомов Азизлар ҳудуд ғолиби бўлган бўлса, аёллар ўртасида Шахмат туридан 10-мактаб ўқитувчиси Жамолова Жахноза, шашка туридан 4-мактаб ўқитувчиси Мусаева Феруза, стол тенниси бўйича 1-мактаб ўқитувчиси Саидқулова Назокатлар ғолиб деб топилди.

Фарход Таштанов,
таълим ва фан ходимлари Гулистон  шахр кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!