Click to listen highlighted text!

СПОРТ БУ – СИФАТЛИ ТАЪЛИМ КАФОЛАТИ

Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлиги учун қайғуриши ҳамда жисмоний жиҳатдан етуклиги авваломбор унинг кундалик турмуш тарзига тўғри риоя этиши билан чамбарчас боғлиқдир.Негаки, кимки спортга ошно бўлса,ўз саломатлиги учун доимо қайғурса, у албатта спортни ва ўз севган тури бўйича шуғулланишни кундалик турмуш тарзига айлантираолади. Спорт билан шуғулланган инсонниг нафақат соғлиги,балки унинг руҳияти соғлом, дунё қараши, маънавий етуклиги баркамол ва бардавом бўлади.
Жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлган ўқитувчигина ёшларга нафақат сифатли таълим балки маънавий –маърифий озуқа ҳам бера олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таклифига биноан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” этиб эълон қилинганлиги ушбу мақсадларни ҳаётда тадбиқ этишда муҳим дастуриамал бўлиб хизмат қилаётганлиги, инсонга эътибор ҳамда ёшларимиз нинг сифатли таълим олишида катта имкониятлар бериши билан ҳам катта аҳамиятга молик.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тарққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сони ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш вазифалари белгиланганлиги сифатли таълимга хукуматимиз томонидан берилаётган катта эътибор ва эътирофнинг юксак намунаси деб баҳолаш мумкин .
Мазкур вазифаларни амалга оширишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерассияси ташаббуси билан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мактаб таълими тизимидаги таълим муассаса (мактаблари) ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим “ шиори остида Касаба уюшма си кубоги спорт мусобоқаларини ўтказилаётганлиги келгусида ўқитувчилар нинг бўш вақтларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган фуқаролар сонини ошрииш,таълим муассаслари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш,ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини янада ошириш йўлида кенг имкониятлар яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.
“2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, уарнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун кенг шароит яратиш мақсадида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ва спорт мактаби билан хамкорликда, “Беш ташаббус олимпиадаси”доирасида мактаб ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари нинг биринчи босқичи спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича 4 та секторга бўлинган ҳолда ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз ўтган спорт мусобақаларида халқ таълими тизимидаги мавжуд 18 та мактаблардан 414 нафар нафар ўқитувчилар иштирок этишди. Иштирокчиларнинг 216 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.
Ушбу биринчи босқич мусобақалари якуни бўйича 4 та секторда ғолиб бўлган ғолибликни қўлга киритган ва совринли ўринларни эгаллаган 216 нафар иштирокчилар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг совғалари ва ҳамкор ташкилотларнинг 1,2,3- даражали дипломлари билан тақдирландилар.
Сектор тизимидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаб ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида ўтказилган Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларида биринчи бор иштирок этишим. Ўзим стол тенниси тури бўйича иштирок этиб фахрли 3-ўрининн эгалладим.Мен бу билан чекаланиб қолмасдан теннис сирларини пухта ўрганиб,келгусида бунданда катта натижаларга эришишни ўзимга эзгу мақсад қилдим.Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган бундай нуфузли мусбоқалар нафақат бизни соғлом бўлишга,балки спортни кундалик турмушга айлантирган ўқитувчигина ёшларимизга сифатли таълим бера олишини англатишда муҳим туртки бўлгани қувонарли алббата , – дейди биз билан суҳбатда меҳнат фахрийси, 14-мактаб директорининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдулла ака Умуров.
Ўз навбатида, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаб ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида ўтказилган Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларида сифатли таълимни таъминлашда бевосита иштирок этаётган педагог ўқитувчиларнинг ушбу жараёндаги самарали фаолияти уларнинг ақлий, интеллектуал, маънавий сифатларини ошириш билан бир қаторда келгусида жисмонан соғлом ва тетик бўлишлари, соғлом турмуш тарзига амал қилишлари орқали фарзандаримизга сифатли билим беришларида муҳим омил бўлиши билан ҳам ўз моҳияти ва аҳамиятини йўқотмайди.

РАХМАТ БИЛОЛОВ,
таълим ва фан ходимлари Оқолтин
Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!