Click to listen highlighted text!

СОҒЛОМ ТАНДА-СИФАТЛИ ТАЪЛИМ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг қўшма қарорлари асосида «Беш ташабус олимпиадаси» доирасида юртимизда Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Мирзаобод тумани 3; 13; 16 ва 31 мактабларида 2023 йил 4 март куни ўтказилган “Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақасида тумандаги 4 та сектор ҳудудида жойлашган 35 та умумий ўрта таълим мактабларидан келган 726 нафар ўқитувчилар спортнинг бешта тури бўйича спортнинг минифутбол (эркаклар), волейбол (аёллар), стол тенниси (эркак ва аёллар), шахмат (эркак ва аёллар) ва шашка (эркак ва аёллар) турларидан беллашдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида туман хокими ўринбосари Р.Анарбоев, туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Зикриллаев, туман Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи С.Кенжаев, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси раиси Б.Ахроров ва мутасадди раҳбарлар иштирок этишиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди.
Мусобақа якунида спортнинг 5 та тури бўйича 4 та секторлардан 1, 2, 3 ўринларни эгаллаган ғолиблар туман касаба уюшаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди.
Б.Ахроров
таълим ва фан ходимлари
Мирзаобод туман кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!