Click to listen highlighted text!

КЎНГИЛЛИ САЁҲАТ

Бу йил ўзининг 60 ёшини нишонлаётган вилоятимизнинг Мирзачўлни ўзлаштириш билан боғлиқ бой тарихи бор. Лекин гарчи чўлу биёбон ўрнида бунёд бўлган бўлсада, бу ҳудудда узоқ тарихдан хабар берувчи тарихий обидалар талайгина. Бу ҳақда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида қизиқарли экспонатлар, ҳужжатлар мавжуд.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши тармоқларнинг ишлаётган пенсионерлардан иборат бир гуруҳи учун кўнгилли саёҳат уюштирди. Саёҳатчилар аввало музейда бўлиб ўзлари яшаб турган воҳа тарихининг қадимийлигига гувоҳ бўлишди. Улар айниқса Ховосободда бўлганларида кўпроқ ҳайратга тушишди. Эски Ховос шаҳри- қўрғонига соҳибқирон Амур Темур, темурий шаҳзода, улуғ шоир Захриддин Муҳаммад Бобурларнинг қутлуғ қадами етгани,бу ерда мозийга даҳлдор қутлуғ қадамжолар, еттинчи асрга оид Саъду Сайид зиёратгоҳи, XV асрнинг иккинчи ярмида ушбу қадимий заминга машҳур шоир Абдураҳмон Жомий ва Хўжа Аҳрор Валий ҳам ташриф буюришганидан воқиф бўлишди. Қутлуғ қадамжолар зиёратидан мамнун саёҳатчилар касаба уюшмалари тизимидаги Янгиер санаторийсидаг қулайликлар билан ҳам танишдилар. Сўлим ва роҳатбахш бу гўша уларда ёрқин таасуротлар қолдирди.
Пенсионерлар бу саёҳатни уюштирган касаба уюшмалари вилоят Кенгашига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!