КАСАБА УЮШМАЛАРИ СТИПЕНДИАТИ
Мен Ахмедова Шаҳризода 18 ёшдаман. Ҳозирда Гулистон Давлат Педагогика институти ижтимоий гуманитар фанлар факултети хорижий тиллар адабиёти йўналиши биринчи курс талабасиман.
Энг катта орзуларимдан бири талаба бўлиш орзуйим амалга ошди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020- йил 8 – октябр куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектр йиғилиши ўтказилган эди.
Ушбу видеоселектрда қайд этилганидек шаҳримизда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилди.
Хусусан, ижтимоий қўллаб қувватлашга муҳтож талабалар “ёшлар дафтари” га киритилиб 50 фоиз контракт пули тўлаб берилди. 2022- йил 11- ноябр касаба уюшмалари куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида касаба уюшмалари стипендиясига муносиб топилдим ва сертификат билан тақдирландим.
Албатта,биз каби илмга чанқоқ ёшлар учун юртимизда имкониятлар жуда кўп. Мен ҳам йиллар давомида инглиз тилини пухта ўрганиб халқаро ИЕЛТС сертификатини олдим.
Келажакда олдимга қўйган мақсадларим ва орзуларим жуда кўп.
Энг олий мақсадим эса ватанимизнинг янада ривожланишида ўз ҳиссамни қўшиш ва етук мутахассис бўлиш.
Ахмедова Шаҳризода