Click to listen highlighted text!

ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМГА БАҒИШЛАНДИ

                 Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши томонидан тузилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳарбий қисмларда касаба уюшмалари томонидан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири Мирзаобод туманида жойлашган Н-ҳарбий қисм офицер ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилари билан бўлиб ўтди.
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган ушбу маънавият соатида вилоят Маънавият-тарғибот маркази раҳбари Ғайбулло Юсупов, ЎХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари, депутат Мурод Ҳайитов, Олим Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаевлар иштирок этдилар.
Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова олиб борди.
Тадбирда сўзга чиққанлар 26 йиллик арафасида юртимизда олиб борилаётган тайёргарликлар, ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар, мамлакатимизнинг ташқи ва ички сиёсати ҳақида маълумотлар бердилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев “Буюк Темур” спектаклидан парча ижро этиб бериш билан бирга вилоят мусиқали драма театри ҳақида, театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган спектакллар ҳақида сўзлаб берди. Ҳарбий хизматчилар билан мушоира уюштирилди.

                   Тадбир сўнггида ҳарбий қисм командири ўринбосари Баҳрулло Сафаров меҳмонларга қисм командири ва меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!