Ер очишда, сув чиқаришда,боғу бўстонлар яратишда, пахтадан ,ғалладан хирмонлар яратишда сирдарёликлар донг таратган.Бу ерда юздан ортиқ миллат вакиллари бир тану бир жон бўлиб, қўлни қўлга бериб меҳнат қиладилар. Вилоят ташкил этилганлигининг 60 йиллигини кенг нишонлаётган воҳа меҳнаткашлари республикада биринчилардан бўлиб ғалладан юксак хирмон яратиб, зиммаларидаги вазифани шараф билан адо этдилар. Эътиборли жиҳати, белгиланган марра жуда қисқа муддат — 16 кунда забт этилди. Ана шу шодиёналар муносабати билан вилоят ҳокимлиги,ЎКУФ Сирдарё вилоят кенгаши, вилоят “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида “Шукрона” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Гулистон шаҳридаги муҳташам “Зомин” тантаналар саройига нуроний отахону онахонлар таклиф этилиб, бир пиёла чой устида гурунг бўлди, уларнинг дуолари олинди.
“Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, ўзининг меҳнат фаолияти мобайнида беш мингдан ортиқ ёшларнинг олий ва ўрта-махсус маълумотли мутахассис бўлишига етакчилик қилган таълим фидойиси Карим Эгамқуловларнинг кўнгилларни тўлқинлантирувчи сўзлари олқишланди. Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Сирдарё мақом ансамбли, “Офарин” рақс ансамбли, Дилмурод бахши нуронийларни ўз санъатларидан баҳраманд этишди.
Тадбирда нуронийлардан бир гуруҳига қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.
- Ходимнинг бекор туриб қолган вақти учун тўлов тўланди
- ҲИСОБ 9-3