МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ширинхон Умаралиева соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келади. Айниқса Янгиланган Конституциямиз ҳамда янги Меҳнат Кодексини тарғиб қилиб бўйича амалга ошираётган ишлари таҳсинга сазовордир. Меҳнат қонунчилиги борасидаги маслаҳатлари одамларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши, муаммоларини қонуний ҳал қилишларида қўл келмоқда. Жонкуяр ҳуқуқшуноснинг меҳнатлари ўз самарасини бераётир.
Ширинхон Умаралиева жорий йилда ходимларнинг манфаати йўлидаги самарали меҳнати, ишчи-хизматчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти учун ЎКУФнинг ташаккурномасини олди ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Ширинхонни бу юксак эътироф билан қутлаймиз!