ИШ ХАҚЛАРИ УНДИРИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига 2024 йилнинг илк кунларида яъни 6 январь куни Мирзаобод тумани, Оқолтин шаҳарчасида яшовчи фуқаро Фахриддин Ғофуржонов мурожаат қилган.
Фуқаро Ф.Гофуржонов ва 6 нафар ишчи ходимлар мурожаатида Гулистон шаҳри, Олтин водий кўчасида жойлашган “Лидер-Стар-777” МЧЖда ишлаб ноябрь ва декабрь ойлари учун иш хақлари вақтида тўланмаганидан норози бўлиб, уни ундирилишида амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни холисона ўрганиб, “Лидер-Стар-777” МЧЖ раҳбарлари билан музокалар ўтказилди ва мурожаат қаноатлантириб берилди.
Яъни, ишчи-ходимларга жами ноябрь ва декабрь ойлари учун сўм, жами 7448000 (етти миллион тўрт юз қирқ саккиз минг) сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева