МУРОЖААТ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига Вилоят туризм бошқармаси ахборот таҳлил бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган Бобир Эгамназаров мурожаат қилди.
Мурожаатга кўра, иш берувчи томонидан Б.Эгамназаровга 2024 йил бошларида интизомий жазо чораси “Ҳайфсан” берилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан иш берувчи ва фуқаро Б.Эгамназаровга ушбу берилган интизомий жазо чорасини олиб ташланиши масаласида Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг талаблари бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.
Шундан сўнг, бошқарма инсон ресурсларини бошқариш ва режим бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаётган О.Муминов томонидан иш берувчи номига илтимоснома киритилиб, унга кўра, Б.Эгамназаров ўзига юклатилган вазифани ўз вақтида сифатли бажараётганлиги, кўрсатилган камчиликлари бартараф этилганлиги сабабли унга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чораси “Ҳайфсан” муддатидан олдин олиб ташланди.
Натижада, касаба уюшмалари аралашуви билан ходимнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланишига эришилди ва мурожаат қаноатлантирилди.
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева