«Ёшлар ойлиги» доирасида «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан ҳам бир қатор тадбирлар ташкил қилинмоқда
Ана шундай тадбирлардан яна бири, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ватанпарвар” ташкилоти Гулистон шаҳар ўқув спорт техника клуби бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Гулистон шаҳар Улуғобод МФЙда жойлашган спорт ўйингоҳида ёшлар ўртасида спорт тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортнинг техник ва амалий турлари бўлмиш пневматик милтиқдан ўқ отиш, футбол, кураш ҳамда велоспорт турлари бўйича ёшлар ўртасида ўртоқлик беллашувлари ташкил қилинди. Ўтказилган спорт тадбирида қатнашган ёшлар ўзларининг ижобий таассуротларини изҳор этишди.