ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида ёшларнинг соғлом бўлиши, билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши ва изланишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Айниқса “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирлар бир-биридан қизиқарлилиги билан талабалар ёдида қоладиган бўлди. Эрта тонгдан шаҳримиз ёшлари иштирокидаги «Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони, талабалар ва маҳалла ёшлари ўртасидаги спорт ўйинлари, мусобақалар қизғин кечди. Шахмат ва шашка беллашувлари, интелектуал ўйинлар баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Ўқув даргоҳимизда ҳар кунимиз мазмунли ва таасуротларга бой.
Бу ерда ўқув хоналари, лаборатория, спорт зали ҳамда ахборот-ресурс маркази ёшлар хизматида. Илмий изланишлар олиб бориш учун ҳам барча шароитлар етарли. Талабаларнинг лойиҳалари, эришган ютуқлари жуда кўп. Буларнинг барчасида филиал касаба қўмитасининг ғамхўрлигини яққол сезиб турамиз. Турли байрамлар, қизиқарли тадбирларга ҳам айнан касаба қўмитаси бош-қош. Бундай ғамхўрликлардан кейин албатта биз ёшлар касб-ҳунар эгаллашга, ўз соҳамизнинг етук мутахассислари бўлишга иштиёқимиз янада кучаяди.
Норқулов Шахобиддин Шухрат ўғли
Ўзбекистон касаба уюшмалари стипендиати.