Click to listen highlighted text!

КЕЧИКТИРИЛГАН ТАЪТИЛ ПУЛЛАРИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ходимларидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда ходимлар ўқув йили якуни бўйича, яъни 2024 йил 1 июлдан навбатдаги меҳнат таътилига чиқишганлиги, аммо таътил пуллари шу кунгача тўлаб берилмаганидан норози бўлиб, уларни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаатни ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризим ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бирлашган ташкилоти раиси У.Турақуловлар биргаликда ўрганиб чиқилди, раҳбарият ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 233-моддаси талаби бузилаётганлиги, яъни “хар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички хужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилиши кераклиги батафсил тушунтирилди.
Мурожаат холисона ўрганилиб қаноатлантирилди, натижада 2024 йил 23 июль куни мактабнинг 109 нафар ходимларига 923 165 604 (тўққиз юз йигирма уч миллион, бир юз олтмиш беш минг олти юз тўрт) сўм меҳнат таътиллари пуллари уларга тўлиқ тўлаб берилди.

Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!