УСТАМА ПУЛЛАРИ УНДИРИЛДИ.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали (Г.Мамирова ва бошқалар жами 50 нафар) ходимларидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда ходимлар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиалида ишлаб, тиббий суғурта томонидан ойлик иш ҳақлари вақтида берилмаётганлиги ва май ойи ойлик иш ҳақларига қўшимча тўловларни тўланмаётганидан норози бўлиб ушбу маблағларни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаатни ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори А.Албековлар биргаликда жойида, раҳбарият ва тегишли бўлим ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳақиқатдан май ойида ходимларга ойлик иш ҳақларига устама пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Мурожаат жойида холисона ўрганилиб, касаба уюшмаси аралашуви билан қаноатлантирилди, натижада ходимлар ойлик иш ҳақига устама пуллари 2024 йил июль ойида май ойи ва июнь ойлари учун 38 336 649 (ўттиз саккиз миллион уч юз ўттиз олти минг олти юз қирқ тўққиз) сўм хисоб-китоб қилииб тўлиқ тўлаб берилди.
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева