Click to listen highlighted text!

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-410-сонли қарори иловасида берилган “Йўл харитаси”нинг тегишли бандларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича 2024 йил 7 январда ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгашининг чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бўлимининг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож  ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга вилоят касаба уюшмаси томонидан ижтимоий ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва шу кабилар) лар кўрсатилиши кўзда тутилган. “Йўл харитаси”нинг 6-банди ижроси бўйича реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Сирдарё вилоят “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий буюртмалари асосида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан беш нафар ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларга жами 1 204 000 минг сўмлик озиқ-овқат жамламалари олиб берилди. “Йўл харитаси”нинг 4-банди ижроси бўйича 7 нафар юқоридаги сингари муҳтож кексаларга  қулай шароитлар яратиш бўйича турли ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун жами 2 миллион 800 минг сўм маблағ сарфланди. Андрей Геннадьевич Шкуренко, Салимжон Қайлибоев, Турғуной Собирова, Римма Андреевна Харитонова, Бозорбой Таниқулов, Ҳабиба Усмонова, Жумагул Норбекова сингари кексалар кўрсатилган ёрдамлардан беҳад миннатдор.

                               Хайрулла Аминов,

      ЎКУФ вилоят Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!