“КИТОБХОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ” ТАНЛОВИ
Гулистон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхона ходимлари иштирокида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди. Энг китобхон давлат хизматчисини аниқлашда Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Шоҳруҳ Шамсиддинов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Норинисо Қосимова ва вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Жарбековалар ҳакамлик қилдилар. Ниҳоят, ғолиблар аниқланди. Корхонанинг иқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби шўъбаси етакчи мутахассиси Воҳиджон Маҳаматов 1-ўринни олди. Иккинчи ўрин инсон ресурслари бўйича инспектор Раҳима Карвонова, 3-ўрин эса ҳаракат хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Ўразали Абдазимовга насиб этди. Кўрик-танловнинг “Энг яхши китобхон” номинациясига Бунёд Тўйчиев,Акмал Саидазимов,Элёр Усмонов, Абдулла Раҳмонов, Искандар Асроров, Умиджон Абдуллаев, Худойберди Раҳмоновлар муносиб топилдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.