Click to listen highlighted text!

ҲИСОБАТ-САЙЛОВ,СЕМИНАР АМАЛИЙ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 16-январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги № IX-3 сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тармоқдаги бошланғич ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши раиси Р.Турсунмуродов ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Б.Усмоновлар томонидан семинар иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларни ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Семинар иштирокчиларига ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини ўтказишда фойдаланиш учун Низом нусҳаси, услубий қўлланмалар тарқатма материал сифатида берилди. Семинар сўнгида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти мисолида ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш тартиби бўйича амалий машғулот ўтказилди. Ўқув-семинарида иштирок этган барча иштирокчилар ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!