9-СОНЛИ ДАВЛАТ МТТ ҲИСОБАТ САЙЛОВ
2025 йил 6-февраль куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман Кенгаши таркибидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2024 йилдаги ижроси ҳамда ҳисобот сайлов юзасидан жамоанинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан ташкилот директори Г.Садиева ва касаба уюшма қўмитасининг раиси С.Усмонзода ҳисобот бердилар. Жамоа шартномасининг бажарлишини назорат қилувчи гурух ахбороти эшитилгач музокараларга ўтилди. Музокарага чиққанлар жамоа шартномасини ташкилот хаётига кўрсатилган ижобий таъсирларига тўхталдилар ва жамоа шартномасига риоя қилиниши қониқарли деб топдилар ва бу таклиф овозга қўйиб тасдиқланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Шу куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси мазкур касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишнинг ишчи органлари сайланиб, кун тартиби тасдиқлангач касаба уюшма қўмитаси раиси С.Усмонзоданинг 2020-2025 йиллардаги касаба уюшма қўмитаси ҳисоботини эшитилди. Касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли деб топилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Шундан кейин касаба уюшма ташкилотининг янги таркибини сайлашга ўтилди. Йиғилиш қарори билан касаба уюшма раисини сайлаш очиқ овоз беришга қарор қилинди. Касаба уюшма раислигага 3 та номзод кўрсатилди ва овоз бериш натижаларига кўра С.Усмонзода яна раис қилиб сайланди. Шунингдек касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва туман ташкилоти конференциясига делегат сайланди.
Мажлис якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман кенгаши раиси А.Каримов сўзга чиқиб, касаба уюшмалари тизимидаги янгиликлар, эришилган муваффақиятлар, йўл қўйилган нуқсонларга ҳамда келажакдаги вазифалар ҳақида маълумот берди.
Шундай қилиб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман Кенгаши таркибидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотидаги ҳисобот сайлов йиғилиши ўз ишини якунлади.