Click to listen highlighted text!

МУНОСИБЛАР САЙЛАНДИ

2025 йил 26 март куни Ховос туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йилларда мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Каримов иштирок этди.
Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори ва касаба уюшма қўмитаси раиси жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот беришди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномасини комиссия аъзои Равшан Отақуллв ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Касаба уюшмаси қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахром Рузиевнинг 2020-2025 йилларда мактаб касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сайловда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига номзодлари қўйилган 2 нафар ходимларга овоз бериш натижаларига кўра Бахром Рўзиев касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди. Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси раис ўринбосари ва уч нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олиниб, улар ўз дублёрларини ҳам танлаб олишди. 
Кун тартибидаги яна бир масала, туман ташкилоти конференсиясига делегат  хам сайланди
Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Каримов йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!