“Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кубоги учун спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-моддасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спор инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жихозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлигининг 2025 йил 28 мартдаги 14-60 “с”, 16-қ/қ, 15-қ/қ, 01-07/07-сонли қўшма қарори билан “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассаса (мактаб)лари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кубоги учун спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланган ҳамда мусобақа Низоми тасдиқланган.
Мазкур тадбирларни белгиланган Низом талаблари асосида ва юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси, Сирдарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими, Сирдарё вилоят Спорт бошқармаларии ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Сирдарё вилоят Агентлигининг қўшма қарори қабул қилинди. Худди шундай мазмундаги Мирзаобод туман бўлимлари билан хам қўшма қарорлар имзоланган.
Сирдарё вилоят Мирзаобод туманидаги 2,7,18,29-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” байрами ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ходимлари ўртасида «Соғлом танда-сифатли таълим» шиори осстида “ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кубоги ” учун спорт мусобақаларининг 1- босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 36 та мактаб жамоаларидан 847 нафар спортчилар иштирок этишиб, спортнинг 5 та тури бўйича беллашдилар.
Спорт мусобақасининг натижаларга кўра, 1-ўринни олган жамоа ва спортчилар туман босқичига йўлланма олишди.
Якунда ғолиб ва совриндорларга Мирзаобод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг дипломлари ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.