“РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Гулистон Давлат Педогогика институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмурадов билан “Раҳбар ва Ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бошқармаси, институтнинг ёш педагог ходимлари ва талаба ёшлардан 180 нафари иштирок этди.
Тадбирда Рустамбек Турсунмурадов Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 14-феврал куни Ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшларни бундай имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлар борасида батафсил маълумотлар берди.
Учрашув сўнгида Гулистон Давлат Педогогика институтида фаолият олиб бораётган бир қатор ёш педагог ўқитувчи ва талабаларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда Самарқанд вилоятига икки кунлик бепул саёҳатга сертификат тақдим этилди.
Эркин Аҳмедов,
ЎКУФ вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси