Click to listen highlighted text!

ДАРЁ БЎЙИГА САЁҲАТ

Қадимдан Сирдарё қирғоқларида яшаган халқлар қишлоқ хўжалигини ривожлантириб, дарё сувларидан унумли фойдаланишган. Ўрта асрларда Сирдарё Ипак йўли орқали турли савдо карвонлари ўтадиган муҳим сув йўли ҳисобланган. Ўрта Осиёдаги энг узун ва Амударёдан кейинги энг серсув дарё. Унинг Сирдарё вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмининг қирғоқлари ҳам ўрмонлар билан қопланган. Ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига бой.Сирдарёда 40 дан ортиқ балиқ тури яшайди. Шу каби қимматли маълумотларга эга бўлиш, ёшлар ўртасида атроф-муҳитни асраш ва экологик маданиятни ривожлантириш мақсадида ЎКУФ вилоят Кенгаши томонидан “Экотуризм- ёшлар нигоҳида” шиори остида дарё бўйига саёҳат уюштирилди.


Ёшлар аввало у ерларни чиқиндилардан тозалаш ишларини олиб бордилар. Бунда барча фаол иштирок этди. Сўнгра улар бу йил ўз фаолиятини бошлаган
“Сирдарё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида бўлдилар. Оромгоҳ 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳудуди 10 гектарга яқин. Унинг боғида 3 000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд. Замон талабларига жавоб берадиган ётоқхоналар, ошхона, спорт майдонлари, бассейн, амфитеатр, ётоқхоналарнинг кондиционер ва телевизор билан жихозлангани, ҳожатхона ва ювиниш хоналари бино ичида жойлашгани саёҳатчи ёшларга манзур бўлди. Оромгоҳга ҳар йилги мавсумда тажрибали педагоглар жалб этилади. Болалар 12 кунлик дастур бўйича ҳар куни мазмунли тадбирларда қатнашадилар, 5 махал сифатли таомлардан баҳраманд бўладилар.

Тадбир давомида иштирокчилар билан спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича беллашувлар ҳамда “Сиз касаба уюшмалари ҳақида нималарни биласиз?” мавзусида викторина ўтказилди.
Сирдарё бўйи атрофларини турли чиқиндилардан тозалаш ишларида фаол иштирок этган Гулистон агротехнологиялар техникуми хисобчи ёрдамчиси Ҳамидуллаева Шаҳзода ва спортнинг стол тенниси бўйича Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасидан хушёрхона бўлими навбатчи фелъдшери Ғуломов Отабек Нурбек ўғли, шахмат бўйича Сирдарё вилоят Экология бошқармаси мутахассиси Жўраева Хилола ҳамда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилоти мутахассиси Феруза Сариевалар ғолиб деб топилди. Ғолиблар ЎКУФ Кенгаши томонидан қиммабаҳо совғалар тақдим қилинди.

Эркин Аҳмедов  ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши Раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси 

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!