“УСТОЗЛАР-КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪЗОЗИДА”
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман Хокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши хамкорлигида жорий йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ҳамда 1-октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан “Таъзимдамиз сизга, азиз-устозлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ховос тумани ҳокими Улуғбек Йўлдошев очиб бериб, ёшларга билим бериш, уларнинг ҳар томонлама етук ва билимли бўлиб шаклланишида ўзларининг беминнат ҳиссасини қўшаётган устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади. Устозларнинг юртимиз равнақи ва илм-фан ривожи учун тинмай меҳнат қилаётганликлари катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Тадбирда таълим соҳасида узоқ йиллардан бери фаолият юритаёган фахрийлар, ўз касбининг моҳир эгалари, ёш авлодга таълим-тарбия беришда ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган педагог-ходимлар туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими хамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман булинмаси кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам тадбиридаги бадиий қисм барчанинг кайфиятига ҳушнудлик бахш этди. Тадбир давомида тумандаги таниқли хонанда, созанда ва рақс ансамблларининг чиқишлари тадбирга янада кўрк бағишлади.
Бир пиёла чой устида ўтказилган ушбу тадбир туман педагогларига хуш кайфият улашди.
Минг-минглаб қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз шогирдларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот — ўқитувчи ва мураббийларимизга касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!