Click to listen highlighted text!

ТАШАББУСКОР ХОДИМЛАР


2021 йил 27 март куни “Indarama agro” МЧЖ Хорижий корхонасининг ходимлари Оқолтин туманида бошланғич касаба уюшмасини тузиш бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Юзга яқин ходимлар иштирок этган йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерида ҳисобчи бўлиб ишловчи Агайдарова Роза Мамажановна ходимларнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузиш истагини қонун ҳужжатлари доирасида амалга ошириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгашига амалий ёрдам сўраб мурожаат этганини баён қилди.
Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Б. Хамиджонов сўзга чиқиб, ходимларнинг касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳақида гапириб, қуйидагиларни таъкидлади:
касаба уюшмаси ташкилоти ҳамда иш берувчи ўртасида жамоа шартномаси имзоланади, Сиз мазкур жамоа шартномасига ўз таклифларингизни беришингиз мумкин, имзоланган жамоа шартномаси орқали қўшимча имтиёз ва кафолатлар олиш ҳуқуқидан фойдаланасиз;
меҳнатингизга муносиб ҳақ олишингиз учун барча чоралар кўрилади, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши касаба уюшмаси ташкилотининг доимий жамоатчилик назоратида бўлади;
меҳнат муносабатларига оид барча масалалар, жумладан, иш берувчи томонидан меҳнат қонунларига риоя этилиши, меҳнат таътилларининг ўз вақтида берилиши ва бошқалар бўйича касаба уюшмаларининг юридик хизмати ходимлари Сизга бепул маслаҳатлар беради;
сиз учун бехатар ва қулай меҳнат шароитлари яратилишига, иш жойингизда саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатадиган зарарли омиллар бўлмаслигига, жамоа шартномасига мувофиқ махсус кийим-бош, пойафзал, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса махсус ва парҳез таомлар билан таъминланишига эришилади;
иш берувчи маблағи ҳисобидан белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтказилишингиз касаба уюшмаси қўмитасининг доимий назоратида бўлади;
бахтсиз ходиса ва касб касалликларига чалинишлардан иш берувчи ҳисобидан мажбурий суғурта қилинасиз, етказилган зарар учун товон пулларини олишингиз кафолатланади;
мунтазам равишда касбий тайёргарликдан ўтиб боришингиз, ўқитилишингиз ҳамда малака оширишингизга кўмаклашамиз;
касаба уюшмалари тизимидаги исталган санаторийда имтиёзли равишда дам оласиз ва ўз саломатлигингизни тиклайсиз;
фарзандларингизни болалар оромгоҳларида имтиёзли ёки бепул дам олдириш имкониятига эга бўласиз;
мамлакатимизнинг турли тарихий шаҳарларига саёҳатга боришингиз мумкин, бунда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасаррфуидаги «Касаба сайр» шўъба корхонаси Сизга беминнат хизмат кўрсатади.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасини тузиш, қўмита таркиби ва раисини сайлаш, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасига аъзолигига қабул қилишни сўраш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!