ГУЛИСТОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА СПОРТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Гулистон давлат педагогика институти Гуманитар фанлар ва жисмоний маданият факултетининг “Жисмоний маданият” йўналиши талабалари ҳамда вилоят спорт федератсиялари масъуллари З. Холов ва М. Хусановлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Жонли мулоқотга бой тарзда ўтган учрашув давомида спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг келгуси режалари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ фаол талабалар институт спорт клуби томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Бундай учрашувлар талабаларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни янги ғалабаларга руҳлантиришга хизмат қилади.
Вилоят касаба уюшмалари
стипендиати Холтўраева Мохинур
