Click to listen highlighted text!

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

          Гулистон шаҳридаги “Регистон” оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш марказида  Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.

         Ўзбекистон “Қизил Ярим ой” жамияти Сирдарё филиали, Ногиронлар жамияти вилоят филиали, “Ногирон болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш” ННТ,  Ўзбекистон Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмат ходимлари касаба уюшмаси тасарруфидаги “Комил ҳамкор” хусусий корхонаси ҳомийлигида ўтган ушбу тадбирга 250 нафардан зиёд жисмоний чекланган ҳамюртларимиз таклиф этилдилар.

         Сўзга чиққанлар юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, айниқса, жисмоний чекланган шахслар давлатимиз томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётганлиги, бу борада вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам четда қолишмаётганлиги ҳақида таъкидладилар. Шундан сўнг тадбир меҳмонларига ҳомийларнинг совғалари топширилди.

       Ҳар йили вилоятимиз маркази ва туман-шаҳарларда бизларни эъзозлаб,  турли байрам тадбирлари ташкил қилинади, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари, ногиронларимиз учун зарур бўлган таянч жиҳозлари тақдим этилади. Албатта, биз давлатимизнинг, қолаверса, ҳомийларимизнинг бундай ғамхўрлиги ва мурувватидан жуда хурсандмиз, – дейди “Ногирон болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш” ННТ раҳбари Ҳусниддин Алибеков.

“Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилмоғи керак” – биринчи Президентимизнинг ушбу сўзлари бугунги кунда ҳар биримизнинг шиоримизга айланган, – дейди “Комил ҳамкор” хусусий корхонаси иш юритувчиси Илҳом Ғафуров. – Биз ҳам ушбу хайрия тадбирига ўзимизнинг  озгина бўлса ҳам ҳиссамизни қўша олганимиздан мамнунмиз.

Тадбир байрам дастурхони устида узоқ давом этди.

Э.Бўриев,Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмат ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши  вилоятдаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!