ГУЛИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимлари раҳбарлигида Гулистон шаҳридаги 1 мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида тармоқ ходимлари иштирокидаги сайёр қабул тадбири бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни холисона ўрганиб, жойида ҳал қилишда дастурамал бўлмоқда.
Сайёр қабул тадбирида барча туман, шаҳар Кенгашлари раислари, Гулистон шаҳридаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва бошланғич ташкилотлар раислари билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил этилди.
Дастлаб бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, таълим соҳасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида батафсил ахборот берилди.
Шундан сўнг иштирокчиларнинг муаммоли саволларига жавоблар берилди.
13- умумтаълим мактаби директори Г.Пардаева Байрам кунлари арафасида суткалик навбатчилик ташкил этилиши, бунда иш ҳақи қандай ҳисобланиши ҳақида савол билан мурожаат қилди.
Қонунга асосан 200% иш хақи тўлаш бўйича Молия бўлимига расмий хат берилади. Шунингдек, ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан компенсацияланиши мумкин, дея жавоб олинди.
Туғруқ (Бола парваришлаш) таътилидаги ходим 3 ойдан сўнг ишга қайтиш хохишини билдирган. Ходим бунга хақлими, – Моҳира Мирзахолова.
Мазкур ходимга қонунга асосан Иш берувчилар танаффус ва қисқартирилган иш вақти, қўшимча таътиллар берилишини таъминлаш керак. Ишга қайтишга ҳақли,- жавоб берди Шухрат Деҳқонов.
Тадбир жараёнида иштирокчиларнинг муаммоли саволларига жавоблар берилди ҳамда айрим саволлар бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат этилиши режалаштирилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири