Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари томонидан жойларда қатор ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда. Навбатдаги ҳуқуқий саводхонлик семинарлари Гулистон Давлат университети ҳамда Боёвут туманида жойлашган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг касаба уюшмаси фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

Семинарларда 100 нафардан ортиқ тингловчилар қатнашиб, маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишди.
Тадбир савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.
Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!