ХОТИРА ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Яқинда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Гулистон туман Кенгаши бошланғич ташкилотлар ўртасида хотира турнири ўтказди.
– Бошланғич ташкилотларимиз доим фаол. Уларнинг таклиф ва тавсияларини ҳамиша эътиборга оламан. Ташкил этган спорт тадбирларимизда аёлларимиз ҳам фаол иштирок этишади. Шу боис ҳам 9 Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан хотира турнири ўтказишга қарор қилдик, – дейди туман кенгаши раиси Жамила Ҳамроқулова.
Шу куни Спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ва енгил атлетика турлари бўйича жами 74 нафар спортсеварлар баҳс бойлашди.
Тадбирда ходимларнинг фарзандлари учун велопойгалар ташкил этилди. Натижаларга кўра барча турлар бўйича пешқадамлик қилган туман ҳокимияти жамоаси биринчи, фаол иштирок этган АТ “Халқ банк” туман филиали жамоаси иккинчи ва юқори завқ билан қатнашган туман Молия бўлими жамоалари учинчи ўринларни эгаллашди. Тадбир якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Озода МАМАДАЛИЕВА, “Ishonch” мухбири