Click to listen highlighted text!

НУРОНИЙЛАР САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қабул қилинган Давлат дастури ижроси юзасидан, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 4 май куни уруш ва меҳнат фахрийларидан иборат бир гуруҳ нуронийларнинг Самарқанд шаҳридаги тарихий жойларига зиёрат ташкиллаштирилди. Нуронийлар дастлаб Имом Ал-Бухорий мажмуасини, Ҳазрати Хизр мажмуасини, шу билан бирга Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини, Ҳазрати Дониёл мажмуасини, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёрат қилишди, Шоҳи Зинда обидасида жума намозини ўқишди.
– Зиёратдан бир олам таассуротлар билан манзилларига қайтдик, – дейди Шомилҳожи Муҳамедов. – Бежизга Самарқандни Шарқнинг бебаҳо гавҳари, демайдилар. Айниқса, Мустақиллик йилларида шаҳар чирой очди. Ҳар гал келганимизда янгиланган Самарқандни кўриб, кўнглимиз ғурур ва қувончга тўлади. Бизга шундай саёҳатни ташкил этган касаба уюшмаларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

ВКУТБ маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!