Click to listen highlighted text!

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

              Сирдарё   туманидаги  хотин-қизларнинг “Мурувват”   интернат  уйида  бугунги  кунда   250   нафар    ногиронлиги  бўлган  хотин – қизлар     истиқомат  қилади.   Атрофи  манзарали дарахтлар  билан  ўралган   бино  эшиги   саҳоват   йўлини  тутган   мурувватли   кишиларга  доимий   очиқ  ҳолатида.  Интернат  уйи  директори  Дилшод  Пайзиллаевнинг  айтишича  барча   байрамларда,   муборак  кунларда  турли   ташкилотлар,  саховатпеша тадбиркорлар    келиб  хабар   олишади.   Кимдир   совға – салом,  озиқ – овқат  маҳсулоти,  бошқаси  гигиена  воситалари  тухфа   этади.

           Мустақиллик   байрами    ҳамда  муборак  Қурбон   ҳайити  арафасида   вилоят  касаба   уюшмалари  ташкилотлари   бирлашмаси   раҳбарияти   хотин-қизларнинг “Мурувват”   интернат  уйида  бўлиб,  навбатдаги   тадбирни  амалга   оширишди.   У   ерда     яшаётган хотин –   қизлар  ҳолидан  хабар  олиниб,   байрам туҳфаси сифатида уларнинг ҳар бирига гигиена  воситалари ва  сочиқлар  совға қилинди.  Айтиш  мумкинки,  “Касаба  уюшмалари  хотин – қизларга”,  “Ҳеч  ким   меҳр –  эътибордан  четда  қолмасин”   акциялари   тадбирлари  доимий   ўтказиб  келинади.  Бундай   тадбирлар  вилоят  “Болалар  шаҳарчаси” да  ҳам   ўтказилиши  режалаштирилган.

 

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!