Click to listen highlighted text!

АСОСИЙ МЕЗОН – ХОДИМЛАР МАНФААТИ

               Боёвут туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби касабақўм раиси Шоира Султонқулова ёш етакчилардан. Жамоада ишлаётган 58 нафар аъзонинг меҳнат ва дам олиш шароити билан қизиқиб келмоқда. Касаба уюшма қўмитаси аъзоларга ғамхўрлик қилиш мақсадида маъмурият билан ҳамкорликда иш олиб борди.
Яқинда 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилдаги ижроси бўйича жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда мактаб раҳбарияти номидан Адҳам Хаджаевнинг, ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисининг ўтган даврда амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг ижросини назорат қилувчи комиссия раиси Хайдарова Гавхар Жамоа шартномаси ижроси бўйича далолатнома билан таништирди.
Шу куни мактаб бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Қўмита раиси ўтган 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди:
-Бошланғич ташкилотимизда иш хақларидан қарздорлик ҳолатлари йўқ. Ходимларнинг ойлик иш ҳақлари пластик ва накд пул кўринишида амалга оширилиб келинмокда. Жамоанинг эҳтиёжманд, кўп болали, ижтимоий ҳимояга мухтож 29 нафар ходимига моддий ёрдам берилди. Саломатликни тиклаш мақсадида сўралган аризалар қаноатлантирилиб, 4 дона санаторий йўлланмаси ва фарзандларни соғломлаштириш мақсадида шунча оромгоҳ йўлланмалари тақдим этилди.
Шунингдек, турли байрам тадбирлари ташкил этилиб, фаоллар доимий рағбатлантирилиб борилди. Ўтган йили 55 нафар меҳнаткашлар, уларнинг оила аъзолари учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат ташкил этилди. Ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун театр ва концерт чипталари доимий олиб берилаётир.
Ҳар йили ўтказилиши яхши анъанага айланган “Спорт- саломатлик гарови” спартакиадаси, “Соғлом оила – жамият таянчи” оилавий спорт мусобақасининг ўтказилиши, ушбу мусобақалар орқали меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида оммавий спортга қизиқиш кучайтирилмоқда.
Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари М.Ғоибназаров, Қ.Жўраевалар касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига муносабат билдириб, фикрлар якунида ҳисоботни қониқарли деб баҳолади.
Кун тартибидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркибини сайлаш, туман конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди. Жамоа овозига кўра Шоира Султонқулова касаба уюшма раислигига такроран сайланди.

 

Ботир ЗИКРИЛЛАЕВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари
Касаба уюшмаси Боёвут туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!