НАВБАТДАГИ ТАДБИР
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Маданият Спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилоти тасарруфидаги Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 2021-2023 йилар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилган хисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Жамоа умумий йиғилишида жами 131 нафар касаба уюшма аъзолари қатнашди. Шунингдек йиғилишга таклиф қилинган Ўзбекистон маданият спорт ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти маъсул ташкилотчиси У.Тўрақулов , Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши Мехнат хуқуқи инспектори Ш.Умаралиева қатнашдилар. 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан марказ дирекори в.в.б. Ғ. Хамидов ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Усмановнинг хисоботи тингланди. 2022 йил бўйича Жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди. Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2023-2025 йилар учун тузулган Жамоа шартномаси лойиҳаси билан таништирилди.
Шу билан биргаликда 2022 йил 28 октябрдаги қабул қилинган янги таҳрирдаги Мехнат кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан мехнат хуқуқи инспектори Ш.Умаралиева маърузаси тингланди ва маъруза бўйича савол-жавоб ўтказилди.
Тадбир якунида жамоа ходимларидан мехнат фаолиятини фаол олиб борган бир гуруҳ ишчи-ходимлар совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева