Ходимнинг бекор туриб қолган вақти учун тўлов тўланди
Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлими врач лаборанти Ш.Умарова соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашига мурожаат қилиб 2022 йил 19 ноябрдан буён иш берувчи томонидан ўз вазифасига киришишга рухсат берилмаётганлигини маълум қилди ҳамда ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўради.
Ўрганиш жараёнида Ш.Умарова ҳақиқатдан ҳам иш берувчининг айби билан бекор туриб қолганлиги аниқланди. Шундан сўнг Ш.Умарова ҳисобига 2022 йилнинг 19 ноябр кунидан 2023 йилнинг 2 май кунига қадар бўлган давр учун тиббиёт бирлашмаси томонидан 12 138 492 (ўн икки миллион бир юз ўттиз икки минг тўрт юз тўқсон икки) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди
Абдураҳим Албеков
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори