Click to listen highlighted text!

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА АҲИЛЛИК БАЙРАМИ

Гулистонда имконияти чекланган ёшлар яратган санъат асарлари, ҳарбий техника ва қурол-яроғ кўргазмалари, фахрий қоровул жамоалари чиқишлари, “Беш ташаббус” доирасидаги спорт мусобақалари билан бошланган ёшлар фестивали кенг қулоч ёйди. Туман ва шаҳарларда ташкил этилган кўнгилочар тадбирларда ёшлар уюшган ҳолда фаол иштирок этмоқдалар.
“Ёшлар дафтари”да турган 2236 нафар йигит-қизлар орасида турли ёрдамлар олиб манфаатли бўлганлари жуда кўп. Улардан 8 нафари ҳарбийликка ўқитилди, 83 нафарига 499 миллион сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари сотиб олиш учун ёрдамлар кўрсатилди, 592 нафар олий таълимда таҳсил олаётган ёшларга 1592 миллион сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди, 269 нафарига замонавий касб, ИТ ва хорижий тил ўқув курси компенсацияси учун 247 миллион сўм, 183 нафар ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув қурси компенсацияси учун 271 миллион сўм маблағлар ажратиб берилди.
-Ишсиз эдим. Менга унумдор ердан 50 сотих беришди,-дейди Мирзаобод туманидан Сардор Хўрозов,- энди ана шу ердан бир йилда уч марта ҳосил олишни мўлжаллаб турибман. Полизимизда қовун пишди. Уни йиғиштириб олиб қизил ловия экаман.Ундан кейин мош етиштирмоқчиман. Бизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорман.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган фестиваль Сардор сингари ёшларга минбар бермоқда. Улар ўзларининг ютуқларини тенгдошлари билан ўртоқлашиб, бошқаларни ҳам шижоатлантиришмоқда.
Куй-қўшиқ, турли кўнгилочар тадбирлар, севимли санъаткорлар, спорт соҳасидаги таниқлилар билан учрашувлар, “Заковат” ўйинлари давраларни янада кенгроқ олишга чорламоқда.
Минглаб йигит-қизларни бирлаштирган бундай анжуманлар келажак эгаларининг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда даҳлдорлигини оширишда хизмат қилади.

Жамол Андақулов,
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!