КАСАБА АЪЗОЛАРИ САФИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Транспорт йўл капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Султонов ҳамда ЎКУФ вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 8 та туман ва 3 та шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари билан “Аёллар дафтари”да турган, уйлари таъмирга муҳтож аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаш, қурилиш, транспорт соҳасидаги нодавлат ташкилотларида касаба уюшмаларини ташкил этиш ва яна қатор масалалар муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтир ўринлики,Ўзбекистон Транспорт йўл капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашига 2024 йил бошидан 6 ой мобайнида 126 та корхонадан 1 293 ишчи-ходимлар аъзо бўлиб, уларнинг сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Шоҳруҳ Шамсиддинов,
Ўзбекистон траспорт, қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси