ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида» ги IX-3-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 27 декабрдаги 15-6-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш, бошланғич ташкилотларда ҳисобот сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 13 январ куни Сирдарё вилоят Кенгашида барча таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман,шахар Кенгашлари раислари, хисобчилари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Вилоят Кенгаши раиси Р.Турсунмуродов, ташкилий ишлар бўлими, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан Сирдарё вилоятига бириктирилган вакил Ж.Яратовлар иштирок этишди.
Ўқув семинарида Қарор ва ҳисобот сайлови тўғрисидаги Низом ўрганилди, Бошланғич ташкилотларда ҳисобот сайловларини юқори савияда ўтказилиши бўйича,чора тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ижросини назорат қилиш, тавсия этилган қўлланмалар бўйича фикр мулоҳазалар алмашилди ҳамда бошланғич ташкилотларнинг ҳисобот сайлов йиғилишларига туман,шахар Кенгашлари шахсан иштирок этилиши зарурлиги тушунтирилди.
Ҳар бир туман шахарларда бошланғич ташкилотлар раислари,фаоллари иштирокидаги ўқув семинарлари ташкил этиш ҳамда намунали ҳисобот сайловлари ташкил этилиши бўйича топшириқлар берилди.
Маъсул ташкилотчи А.Мамарасулов