Click to listen highlighted text!

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Гулистон шаҳар  9-умумий ўрта таълим мактабида жорий йилнинг 1 феврал куни «Касаба уюшма органларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш, расмийлаштириш ва ҳисоботларни топшириш юзасидан» амалий- ўқув семинари ташкил этилди.  Амалий семинарда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Ж.Яратов, РКининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамарасулов, ЎКУФ Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Б.Хамиджонов ва Гулистон шаҳар касаба уюшмаси бўлинмаси кенгаши раиси Ф.Таштанов, туман (шаҳар) бўлинмаслари кенгашлари раислари шунингдек тармоққа қарашли Гулистон шаҳридаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари қатнашди.  Амалий семинарда даставвал  9-умумтаълим мактаби касаба уюшма ташкилотининг  ҳисобот-сайлов йиғилиши мактаб жамоаси иштирокида  ўтказилди. Ҳисобот сайлов йиғилиши натижаларига кўра, ҳисобот даври қониқарли деб топилиб, касаба уюшмаси қўмитасининг шу кунга қадар амалда бўлган раиси С.Жулбекова қайтадан сайланди, раис ўринбосари ва таркиби эса янгидан сайланди. Қўмита аъзолари ўзларига биттадан дублёр ҳам эътироф этишди. Шаҳар конференциясига 1 нафар делегат сифатида С.Жулбекова сайланиб олинди. Йиғилишдан сўнг ўтказилган амалий семинар танқидий рухда муҳокамаларга бой тарзда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!